Уч карра АРТ-Перформанс

Фестивалда икки кун давомида учта ёш иқтидорли рассомлар меҳмонлар кўз ўнгида ҳамкорликда бетакрор асар яратадилар!
Бу рассомларнинг биринчи ҳамкорлик иши эмас. 2017 йилда улар етакчи стрит-арт рассомлар билан «Минг қуёш» лойиҳасини яратишган. Бу сафар рассомлар фестиваль меҳмонларини нима билан қойил қолдиришларини кутамиз.

Муҳиддин Рискиев — Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институти битирувчиси. «Ўзбекистон санъати ҳафталиги» (2014й.) иштирокчиси ва плэнердаги ажойиб портретлари учун олтин медаль соҳиби. 2015 йилда Муҳиддин «Ер, само ва олов» номли илк шахсий кўргазмасини ўтказган.

Мг宧§®≠ Р®б™®•Ґ

Фатхуллаев Носирхўжа таниқли меъмор Шерзод Зокирхўжаев оиласида таваллуд топган. Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтининг Ҳайкалтарошлик бўлимини тугатган. 2015 йилда Москва Халқаро санъат фестивалида иштирок этган. Машҳур ҳайкалтарошлар Зураб Церетели ва Игорь Бурганов устахоналарида амалиёт ўтаган. 2016 йилда «Ўртада» шахсий кўргазмасини ўтказган.

21078674_1286196624823467_3007966272392398928_n

Абдуллаев Бекзод, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтининг Китоб графикаси бўлимини тугатган. Ўқиш даврида кўплаб ҳудудий ва халқаро танловларда иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган. Шунингдек, 2015 йилда Испанияда акварель бўйича халқаро биеналеда иштирок этган. 2016 йилда Тошкентда «Стритбатлл» фестивалида 3-ўринни қўлга киритган.

photo_2018-04-07_18-52-33