Myday pop-up store Янги йил Ярмаркаси

Биз 15 ва 16 декабрь кунлари соат 11:00дан 17:00га қадар пойтахтимизнинг энг яхши дизайнерлари ва брендлари иштирокида AUTOGRAPH арт-галереясида бўлиб ўтадиган Myday pop-up store Янги йил Ярмаркаси ҳақида эълон қилишдан мамнунмиз. Улар орасида:

Underground, Elysee Parfumerie, Moel Bosh, Книжная полка, GanyaUsman, Тамилла Убайдуллаева, Зилола Хамидова (Zi), Proba, Latutunya, I&I, Soul, The Mix, Taisiya Chursina, Азиза Кариева, Family Hope ва бошқалар.

Бизнинг «ўзига хос» иштирокчиларимиз сизларга бир жойнинг ва бир вақтнинг ўзида янги йил совғалари билан боғлиқ ташвишдан қутулиш имконини таклиф қиладилар. Замонавий либослар ва аксессуарлар, уй учун буюмлар ва безаклар, ўйинчоқлар ва болалар учун китоблар.

MYDAY SPECIAL журналига бор йўғи 150 000 сўмга обуна бўлинг ва MDX клубининг вақтинчалик картаси билан махсус нархлардаги харидларни амалга ошириш имкониятига эга бўлинг.

Сизларни Food-corner’да хушбўй қаҳва ва ширинликлар, пультда – энг талабгир диджейлар, марказий стендда эса таниқли ўзбек брендлари ва MYDAYдан йилнинг энг яхши ва ёрқин ҳодисаларига бағишланган қўшма коллекция кутмоқда.

БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ БИЛАН БАЙРАМОНА ЎЙИН ҲАМ!

КАРТАНИ КЎРСАТИНГ ВА БАРАБАННИ АЙЛАНТИРИНГ!

  • Егор Крид концертига икки кишилик чипта
  • New Balance совға сертификати
  • UNDEGROUND либослари
  • THE MIX АКСЕССУАРЛАРИ
  • TAIS&I СВИТШОТЛАРИ
  • LATUTUNYA ҚЎҒИРЧОҚЛАРИ
  • M&D Choice Award мукофотга соҳиб ресторанда икки кишилик кечки овқат
  • Layner дам олиш масканида янги йил таътили
  • MDX клубининг йиллик картаси
  • Ва бошқа кўплаб совғалар сизники бўлиши мумкин!

Ютуқли ўйин ўтказилиш вақти ва манзили: Миробод тумани, Отатурк кўчаси 1, 15-16 декабрь кунлари соат 11:00 дан 17:00гача. Ўйин қатъиян MDX клубининг картасини ёки вақтинчалик карта ҳамда Myday Special журналига обуна тўлови (бир йилга 150 000 сўм) амалга оширилганлиги ҳақидаги чекни кўрсатганда, барабандан соврин кўрсатилган купон-чипта олиш орқали амалга оширилади. Ҳар бир обуначи бир марта ютуқли ўйинда қатнашиш имконига эга. Купонда кўрсатилган ютуқ ёки уни олиш учун сертификат ўйин ўтказилган жойнинг ўзида совриндорга топширилади. Ютуқлар сони ташкилотчи томонидан ҳал қилинади, лекин кўрсатилган совринлардан камида биттадан бўлади.
MDX Клуби картасининг соҳиби (исми кўрсатилган) ярмарканинг барча кунларида барча табирларга 4 кишилик жамоа билан (12 ёшгача бўлган болаларни ҳисобга олмаганда) қатнашиш ҳуқуқига эга, картани кўрсатган ҳолда дизайнер ва брендларнинг корнерларида чегирмадан фойдаланишлари, ичимлик ва газакларни, жойида кўрсатилган қоидаларга кўра олишлари мумкин. Мазкур ютуқли ўйин Myday Special журнали обуначилари ва MDX Клуби карталари соҳиблари ўртасида реклама рағбатлантириш акцияси бўлиб, фойда кўриш мақсадини кўзламайди.
Таклифнома Myday Pope-up store Янги йил Ярмаркасида қатнашиш ҳуқуқини беради, лекин ютуқли ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.
Фақатгина MYDAY SPECIAL журнали обуначилари ва MDX Клуби картасининг соҳиблари бизнинг Янги йил Ярмаркамизда қатнашиши мумкин.

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ ВА ОБУНА БЎЛИНГ! +99899 8676616