Mursak

Асос солинган йил: 2013
Бренд асосчиси: Абдувалиева Нилюфар Салимовна

Бренд, myday pop-up store янги йил ярмаркасида Шарқона гўзаликнинг ҳашамлиги номли арча ўйинчоғини тақдим этади.

IMG_20161206_215332
Ўйинчоқ ғояси:
«Бизнинг фикримизча, Шарқона гўзалликда ҳашамдорлик бор. Шу сабаб ҳам биз тақдим этган ўйинчоғимиз, нафис марваридлар, бисер тошлар билан безатилган бўлиб, келаётган йил ҳаммамизга барокатли бўлиши ниятида ушбу услубни танлаганмиз».

Mursak ҳақида
«Мursak» сўзи арабчадан қоплам ёки қадимий аёллар чопони маънони англатади. Ўз тўпламларида бренд кўпроқ итальян матолари, бахмал ва адрасга эътибор қаратади. Мазкур бренд либослари шарқона урф одатларга ихлос қўйган, шу билан бир қаторда замонавийликни ҳам хуш кўрадиган ва ўз навбатида шахсий, бетакрор услубини кўрсатиш истагига эга барчага мос келади.
Бренд тўпламлари қуйидаги намойишларда иштирок этган:
«Wedding Fest 2015» Халқаро тўй фестивали
Yoshlar modasi va dizayn festivali, 2015
Tashkent Fashion Week, 2015
Central Asia Fashion, 2016
«Tóylar Mubоrak», 2016
I Lanta beauty, 2016
Hong-Kong Fashion Week, 2016

«Ив Сен-Лоран айтишича: Мода аёлларни фақатгина гўзаллаштириб қолмай, балки уларни ўзларига бўлган ишончларини оширади. Бизнинг бренд шу шиор остида фаолият олиб боради».