«Казан» ошпазлик санъати мактабидан маҳорат дарслари

«Казан» ошпазлик санъати мактаби резиденти «Казан» Сергей Полянин уй шароитида паста ва лимона тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, шунингдек, болалар учун мевали тарталеткалар тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ўтказади.

202020

«Ошпазлик — бу бутун бошли санъат бўлиб, афсуски, Ўзбекистонда унга етарли эътибор қаратилмаган. Биз буни тўғирлашга қарор қилдик ва 2016 йилда ошмазлик мактабини яратиш устида иш бошладик.
Лойиҳа ишга туширилиши олдидан, биз хориж мактаблари тажрибасини ўрганиб, резидентларимиз Франция ва Россиянинг энг илғор ошпазлик мактабларида таҳсил олиб, рестораторлар билан суҳбатлашдилар, бош ошпазлар ва умумий уринишлар натижасида ўтган йилнинг сўнгида мактаб ишга тушди. Очилишга Hector J. Bravo Culinary & Pastry Arts Academy бош инструктори таклиф қилиниб, у мактабда икки кунлик маҳорат дарслари ўтказди.

Бизнинг миссия — бош ошпаз касбини оммалаштириш, ошпазликни ривожлантириш ва аҳолига дам олишнинг янги турларини – ошпазлик маҳорат дарслари, курслар, тимбилдинглар, туғилган кунлар ва бошқа байрамларни таклиф қилишдан иборат».

— Анастасия Иванеева, «Казан» ошпазлик санъати мактабининг раҳбари

Мактабда ҳар куни ошпазлик маҳорат дарслари ва Ўзбекистоннинг етакчи бош ошпазларидан курслар ўтказилиши йўлга қўйилган. Режаларимизда ресторан бошқарувчилари, официантлар мактаби ташкил қилиш, шунингдек, гастротурлар ўтказиш бор.

4141

Мактаб Шота Рутсавели ҳайкали ёнида, собиқ Бобур боғи қаршисида жойлашган.