Ижодий иштирокчи бўлиш шартлари

Дўстлар,

Биз энг катта, ёрқин ҳамда табиат қўйнида бўлиб ўтадиган илк myday pop-up fest тадбиримиз бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилишдан ҳурсандмиз!

Биз меҳмонлар учун тоза ҳавода турли ҳил кўнгилочар дастурлар тайёрламоқдамиз ва доимгидек тадбир иштирокчиси бўлиш учун fashion, art, music индустриясининг ижодий вакилларини таклиф этиб қоламиз.

Сизларда мазкур фестивалда тақдим этишингиз мумкин бўлган ижод маҳсулларингиз борлигига аминмиз!

myday pop-up fest ҳақида қисқача:

Фестиваль ўтказилиш кунлари: 4-6 май. Фестивалга кириш чипталар бўйича. Ярмарка ўз ишини 5 майдан бошлаб, 6 майга қадар соат 11:00дан 20:00гача давом эттиради. Корнерларни ўрнатиш 3 май куни амалга оширилади.

Ўтказилиш жойи: Cinara’s мажуаси, Угам-Чотқол миллий боғи.

Иштирокчилар сони: 15-20

Таклиф этилиши режалаштирилаётган меҳмонлар сони: 1 000 кишигача

Энди эса энг қизиқарлиси!

Ярмаркада иштирок этиш учун қизиққан барчага («корнер»-жой ижараси) пуллик. Аммо, анъанамизга кўра, 10та иштирокчи ўзининг шахсий арт-бурчагини бепул тарзда қўлга киритиш имконига эга!

Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:

  1. Аризани топшириш, қанча тез бўлса шунча яхши.
  2. Топширилган аризада маҳсулот ассортиментини ва сонини кўрсатиш.
  3. Ярмарка кунларида чегирма билан тақдим эта оладиган маҳсулотлар ассортиментини ҳам кўзда тутиш.
  4. MDX картаси соҳиблари учун махсус нархлар ўрнатиш.
  5. Ярмарка вақтида махсус акциялар (ютуқли совғалар, меҳмонлар учун махсус консультациялар) ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Ташриф буюрган меҳмонларга маҳорат дарслари ўтказишга тайёр бўлган номзодлар алоҳида кўрилиб чиқилади.

Аризаларингизни 6 апрелга қадар кутиб қоламиз. Ярмарка кураторлари таклифларни танлаб олиб, деталлар, эскизлар, ишларни топшириш муддатлари ҳақида ҳар бир номзод билан шахсан учрашиб, тушунтиришлар берадилар.

Биз ўз ўринида юқори даражадаги ташкилий ишларни амалга оширишни, ҳар бир иштирокчини ва тадбирни ёрқин тарзда ёритишга ваъда берамиз!

Фестиваль вақтида иштирокчиларнинг стендлари ва маҳсулотларини ҳар икки томонга бир марта етказиб беришни ўз зиммамизга оламиз.

Cinara`s мажмуаси яқинида иштирокчи хохишига кўра, турар жой. Аммо ташкилотчи яшаш ҳисобини тўлашни ўз бўйнига олмайди. Ўз ўринида ташкилотчи яқин орадаги меҳмонлардан чегирма олиб беришда ёрдам беради.

Аризаларингиз ва иштирокингизни кутиб қоламиз!

Аризаларни event@myday.uz манзилига юборинг!