Янги йилга маҳаллий дизайнерлардан арча ўйинчоқлари
Янги йил – янги умидлар, янги орзулар байрамидир. Бу байрамнинг шукуҳи ўзгача, сеҳрли ва эртаконадир. Биз, myday жамоаси, Сизнинг байрамингиз янада гўзал бўлиш мақсадида 24-25 декабрь кунлари myday pop-up store Янги Йил ЯрмаркасиниЎзбекистон бадиий Академиясининг марказий кўргазмалар залида ўтказмоқдамиз.
myday pop-up store Янги Йил Ярмаркаси нима ва у ерда нималар бўлади?!
myday pop-up store янги йил ярмаркасида Сиз, махсус нархлар бўйича байрам совғалари, сувенирлар, кийимлар, аксессуарлар ва пойтахтимизнинг энг кўзга кўринган дизайнерларидан махсус myday Янги йил ярмаркаси учун тайёрланган арча ўйинчоқларини ҳарид қилишингиз мумкин бўлади. Кўргазма майдонида яна алоҳида корнерлар бўлиб, у ерда махсус совға сетлари, ширинликлар, уй учун янги йил тўпламлари, ноёб 13/25 футболкалари, сопол арача ўйинчоқлари, қўл иши бўлган болалар ўйинчоқлари тақдим этилади.
Ярмаркада Moel Bosh, Maison Agnes, Forever Young, Dildora Kasimova, Candy Cotton, Tais&I, Mursak, Elena Milberger, Nikolay Nam, Lapin, Holmuradov Design, Zukhra Designкаби брендлар дизайнерларидан маҳсулотлар ва арча ўйинчоқлари тақдим этилади.
Ундан ташқари ярмаркамизда ёш истеъдодли дизайнерлар ҳам иштирок этиш учун имкон яратганмиз ва улар машҳур дизайнерлар қаторида ўз ғоялари асосида яратган барча маҳсулотларини тақдим этишади.
Ушбу мақоламизда маҳаллий машҳур бренд дизайнерлари myday pop-up store Янги Йил Ярмаркаси учун махсус тарзда, ўзгача бир ғоялар билан яратган Арча ўйинчоқлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Демак, қуйида энг машҳур дизайнерлар иши бўлган 11та Арча ўйинчоқлари билан танишинг. Ҳар бир дизайнер ўз арча ўйинчоғи ғояси ҳақида қисқа маълумот берган.
MURSAK
Шарқона гўзаликнинг ҳашамлиги – Арча ўйинчоғи
«Бизнинг фикримизча, Шарқона гўзалликда ҳашамдорлик бор. Шу сабаб ҳам биз тақдим этган ўйинчоғимиз, нафис марваридлар, бисер тошлар билан безатилган бўлиб, келаётган йил ҳаммамизга барокатли бўлиши ниятида ушбу услубни танлаганмиз».
DILDORA KASIMOVA
Кристаллар – Арча ўйинчоғи
«Янги йил ярмаркасида сеҳрли ва эртакона жойим бўлади ва у бетакрор рангли, шаффоф кристаллар билан безатилган бўлади. Айнан шу кристаллар ўзгача тарзда арча ўйинчоқлари сифатида тақдим этилади».
MOEL BOSH
Дўппи – Арча ўйинчоғи
«Ўйинчоғимизнинг ўзига хос томони бу дўппига урғу берилгани. Адрас матосидан қилинган шар устига дўппи қилинган бўлиб, миллий руҳдаги арча ўйинчоғи яратилган».
TAIS&I
«Норвегия»дан қўлқоп – Арча ўйинчоғи
«Қишда асосан мен тўқилган нарсалар билан ишлайман. Айнан қишда иссиқ пайпоқлар, қўлқоплар тўқиладику. Ўйинчоғимизнинг бир тарафида Норвегиянинг анъанавий элементлари ишлатилган бўлса, бошқа тарафида эса беқасам матоси ишлатилган».
NNAM
Эклектика-Арча ўйинчоғи
«Ўйинчоқ, шарнинг икки бўлагидан бўлиб, унда мен шу мавсумнинг барча трендларини акс эттирдим, яъни бахмал, метал, тошлар, стеклярусни. Негадур доим уйимда оқ арча бўлишини ва у қора рангли арча ўйинчоқлари билан безатилган бўлишини истардим».
MAISON AGNES
Соатлар – Арча ўйинчоғи
«Бутун дунёда, катта мегаполисларда Янги йил олди «Щелкунчик» балетига бориш анъанага кирган. Соат – Янги йилнинг ажралмас қисми. Ярмаркада барча маҳсулотларимиз энг сеҳрли янги йил балетига бағишланган бўлиб, унда балериналар, щелкунчиклар, отлар тақдим этилади».
FOREVER YOUNG
Бўздан яралган арча ўйинчоғи
«Ўйинчоқни яратишда биз оддийликни танлаганмиз ва бўздан фойдаланганмиз. Ишлатган бўёқлармиз экологик тоза. Шу сабабли бу ўйинчоқни ювиш ҳам мумкин, болажонларга ўйнаш учун ҳам бериш мумкин. Энг асосийси бу арча ўйинчоғи синмайди».
CANDY COTTON
Орзуларга берилган айиқча – Арча ўйинчоғи
«Бизнинг ўйинчоғимиз ажойиб болалик давридан. Янги йил байрамида албатта барча ниятлар ушалишига ишонадиган эртакона вақтлардан. Ўйинчоқ меҳр билан, ҳудди онажонимиз қўллари билан қилингандек. Қўлларида юлдузни қучган айиқча, катта бўлганда ҳам янги йилнинг сеҳри тугамаслигига ва барча нарсалар ушалишига умид қилишга чорлайди».
LAPIN
Арча учун либосча – Арча ўйинчоғи
«Фақатгина қўғирчоқларни эмас, балки арчани ҳам гўзал либос билан безатиш нақадар гўзал. Мен ихчам либосларни яратишни яхши кўраман. Арча учун айнан шундай ўйинчоқ яратдим. Ўйинчоқнинг ўзгачалиги шундаки, у тўғноғичли бўлиб, уни кейинчалик бошқа нарсалар безаги учун ҳам ишлатиш мумкин».
ZUKHRA DESIGN
Этикча – Арча ўйинчоғи
«Менга доим янги йил этикчасида совға ҳадя этиш анъанаси ёққан. Янги йил менинг тасаввуримда айнан этикчалар билан боғланади. Ўйинчоқ фанерадан қилинган бўлиб, акрилли бўёқ билан қўлда расм чизилган ва эко-мехдан фойдаланилган».
ELENA MILBERGER
Оригами (қоғоздан шакл ясаш) услубида қилинган арча ўйинчоғи
«Ўйинчоқ қиммат бахмал парчаларидан қилинган. Бу мато билан биз дизайнерлар ушбу мавсумда кўп ишладик. Матога желатин билан ишлов берилган бўлиб, шу орқали ўйинчоқ қаттиқ бўлишига эришдик ва уни оригами, яъни қоғоздан шакл ясаш услубида яратишга эришдик. Безак сифатида мавсум тренди бўлган тўрдан фойдаландик».
myday pop-up store Янги Йил Ярмаркасида иштирок этиш билан боғлиқ барча маълумот бу ерда.