Рустам Зиёдуллаев

Рустам Зиёдуллаев — рассом

photo_2017-05-10_12-31-37
Рустам Зиёдуллаев, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтини муваффақиятли тамомлагандан сўнг «Умид» Президент жамғармаси грантини қўлга киритиб, Италияда таҳсил олиш ҳуқуқини қўлга киритган. Милан яқинидаги Комо шаҳрида жойлашган Accademia di Belle Arti Aldo Galli билим юртида ўтказилган икки йиллик давр рассомда унутилмас таассуротлар қолдирди. Эски усталар санъатининг маҳобати, табиатининг гўзаллиги, маҳаллий ҳалқ урф-одатлари ва қадриятлари Рустамнинг ижодида ўз аксини топди. Турли туман бадиий мактаблар ва йўналишларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиб ва солиштириб келаётган ижодкор таниқли рассомларга кўр-кўрона тақлид қилмасдан, санъатда ўз услуби ва йўналишини изламоқда. Унинг ноодатий экспрессив асарлари бетакрор ғоя ва маҳорати билан кишини ўзига жалб қилади.
2009 йилда Тошкент фотография уйида шахсий кўргазмасини намойиш этган. Шу йилнинг ўзида Кассина Риццарди ва Леццено шаҳарларида (Италия) кўргазмаси бўлиб ўтган. 2014 йилда Рустам Тренто чеккасидаги Мале’ шаҳрида (Италия) жамоавий кўргазмада қатнашди. Рассом асарлари Миллий банк галереяси, шунингдек Италия, Германия, Япония, Туркия, Голландия ва бошқа давлатларда хусусий коллекцияларидан ўрин олган.
Қалам ва мўйқаламдан усталик билан фойдаланиш маҳорати Рустамга турли йўналишларни уйғунлаштириб тажриба ўтказиш имконини беради.