Myday Pop-up Store 13/25: Барчаси қандай бўлди
Myday Pop-Up Store 13/25 бу – юртимизнинг 25 йиллик мустақиллик байрамига myday.uz жамоаси ва 13та дизайнер ва рассомлар билан ҳамкорликда бағишлаб яратилган ноёб лойиҳадир. Илк #mydaypopupstore лойиҳасида ҳар бир муаллиф Ўзбекистон ҳудудларидан бирини намоён қилган топни тақдим этишди. Самарқанд миниатюраси, бухаро зарлари, Сурҳандарё каштаси, Қорақалпоғистон духобаси ва юртимизнинг бошқа ўзига хос ёрқин жиҳатлари ҳар битта яхтак, топ ва кўйлаклар, ҳатто бомберлар (камзулнинг бир тури)да акс эттирилди.
«Pop-Up Store 13/25» учун ижодий майдон сифатида Radisson Blu Hotelмеҳмонхонасининг ёзги ҳудуди ҳизмат қилди. Мазкур майдончада ҳар бир муаллиф ўз ижод ишини келган меҳмонларга ҳавола этди.
Дизайнерлар ва рассомларнинг 13та муаллифлик топлари корнерларда (махсус намойиш бурчаги) оммага намойиш этилди. Ҳар бир стенд пойтахтлик таниқли рассомлар Эрнест Куртвелиев, Шароф Эгамбердиев, Адбумалик Хакимов, Станислав Магайларнинг ёрқин ранглардаги расмлари билан безатилган эди.
Бухора Moel Bosh.нинг санъат асарида
TAIS&I ижодида Сурхондарё
Зухра Абдусатторованинг суратларида Фарғона водийси
Жиззах, Дмитрий Лигай
Қашқадарё, Татьяна Фадеева
Навои, Елена Мильбергер ва Николай Нам
Наманган, Денис Прудников ва Рустам Зиёдуллаев
Қорақолпоғистон, Дилдора Қосимова
Самарқанд, Maison Agnes
Андижон, Forever Young
Тошкент, Бобур Исмоилов
Myday марказий стендидан иштирокчи муаллифлар эскизлари асосида 25та нусхада тайёрланган тишот-футболкалар ўрин эгаллади.
Оқшомнинг эътиборга молик тарафларидан бири бу – ноёб топларнинг намойиши бўлди. Пойтахтимизнинг энг кўзга кўринган, ёрқин шахслари эса моделлар ролида шу куни иштирок этишди. Уларнинг саҳнага чиқиши махсус Kyamran Silence ft. Shadishaтомонидан басталанган «Myday» треки садолари остида бўлиб ўтди.
Франгиз Файзиева Zulfiya Sulton топида, Хоразм
Зарина Низамутдинова Moel Bosh.дан тақдим этилган топда, Бухоро
Борис Ғофуров Дмитрий Лигай футболкасида, Жиззах
Хасан Солихов Татьяна Фадеевадан тақдим этилган футболкада, Қашқадарё
Азиза Примқулова Елена Мильбергер ва Николай Намдан яратилган топда, Навои
Бернар Назармухамедов Денис Прудников футболкасида, Наманган
Шадиша TAIS & I яратган топда, Сурхондарё
Ганя Усманова Dildora Kasimova томонидан яратилган бомберда, Қорақолпоғистон
Тигран Эрдман Жама Одиловдан ҳавола этилган футболкада
Карине Мартиросян Maison Agnes томонидан яралган топда, Самарқанд
Леонора Цой Forever Young топида, Андижон
Индира Гулиева Zukhra яратган топда, Фарғона
Катерина Фоминых Бобур Исмаилов томонидан яратилган яхтакда, Тошкент
Оқшомнинг эко-ҳамкори Yellow тайёр гуллари дўкони бўлди. Дўкондан тақдим этилган гулдасталар корнерлар, фуршет дастурхони столларига янада дид ва файз киритди, ҳамда барча лойиҳа иштирокчиларига гўзал гулдаста композициялари тақдим этилди.
«Pop-Up Store 13/25» лойиҳа меҳмонлари мавсумнинг энг сўнгги урфдаги либосларини намойиш этишди.
Борис Ғофуров
Влад Заманов
Ака-ука Солиховлар рафиқалари Салима ва Джанин билан
Леонора Цой дугонаси Ольга билан
Shadisha ва Kyamran Silence
Мазкур оқшомда мусиқий кайфиятни Cover Stars истеъдодли гуруҳ таъминлади.
DJ Zaplavski эса аfter-party.ни янада қизитиб берди.
Myday «Pop-Up Store 13/25» лойиҳасининг барча иштирокчилари ва меҳмонларига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Myday жамоаси, юртимиз маданияти, анъаналарини шунингдек, Ўзбекистон тарихини билган ва уни қадрлайдиган ижодкор шахслар билан фахрланади.
Myday миллийлик уйғунлашувига бўлган муҳаббат ила ижодкор ва креатив шахсларни бир ерга жамлаган ҳолда шундай йўналишдаги тадбирларни яна албатта ўтказади!