Иштирок этиш учун таклифнома

Қадрли дўстлар,

Биз яна бир бор йилнинг энг ёрқин ҳодисаси – myday pop-up store «Арт-Пикник» ҳақида хабар беришдан мамнунмиз!

Май ойининг ўрталарида Тошкентимизда арт индустрия вакиллари иштирокидаги баҳорий ярмарка-вернисаж бўлиб ўтади.

Ўтган икки myday pop-up store каби буниси ҳам энг яхши креатив инсонларни бир майдонда жамлаш ғоясини илгари суради.

Бу сафар биз севимли шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари учун тоза ҳавода «Арт-Пикник» ташкиллаштиришга қарор қилдик. Биз ташриф буюрганлар юртимизнинг энг ёрқин рассомлари тасвирий санъат асарлари эгаси бўлишини хоҳлаймиз.
Ҳодисанинг асосий «фишкаси» (барча myday pop-up storesда бўлгани каби) тежамкор матодан тикилган, иштирокчиларимиз принтлари туширилган shopping-bags («шопинг-халталар»). Кўзлаган мақсадимиз харид вақтида камроқ пластик халталар ишлатиб, аҳоли ўртасида табиатга нисбатан янада эътиборлироқ бўлиш ғоясини тарғиб қилишдир. Ўзбекистоннинг энг яхши рассомларидан экологик тоза, қулай, кўпмарталик халталардан фойдаланиш анча тежамкор.

Ушбу бетакрор ҳодисада тақдим қилиш учун ажойиб нарсаларингиз борлигига ишончимиз комил!
Myday pop-up store «Пикник» ҳақида қисқача:

Сана: 20-21 май.

Ўтказилиш жойи: Абулқосим мадрасаси.

Иштирокчилар учун «корнерлар» сони: 12-14

Ташриф буюрдиганлар сони: 1 500дан ортиқ

Энди эса — энг қизиғи!

Ярмаркада иштирок этиш («корнер» ижараси) рассомлар, брендлар ва барча хоҳловчилар учун – пуллик. Лекин, ЎНТА иштирокчида ўз арт-бурчагини умуман бепул қўлга киритиш имконияти бор!

Бунинг учун нима қилиш керак:

1. Иложи борича тезроқ ариза бериш.

2. Унда буюмлар ассортименти (картиналар, ҳайкалчалар, вазалар ва ҳ.к.) ва миқдорини кўрсатиш.

3. Ассортиментда ярмарка кунлари эксклюзив тарзда махсус нархда (чегирма билан) тақдим қилишингиз мумкин бўлган буюмларни назарда тутиш.

4. MDX карталари соҳиблари учун эксклюзив нархлар ўрнатиш.

5. Ярмарка вақтида махсус акциялар ўтказиш (совғалар ўйини, меҳмонлар учун маслаҳатлар, ва ҳ.к.) қўллаб-қувватланилади.

6. Халталар эскизини тайёрлаш – фантазия ўлчамлар ва иқтидорингиз билан чегараланган.

Аризаларингизни кутиб қоламиз. Ярмарка кураторлари энг қизиқарли таклифларни танлаб оладилар ва деталлар, эскизлар, ишлар ва буюмларни топшириш муддати ҳақида шахсан суҳбат ўтказадилар.
Ўз тарафимиздан тадбирнинг юқори даражада ташкиллаштирилишини ва ўтказилишини, «корнерлар» билан таъминлашни, иштирокчилар ва тадбирни кенг миқёсда ёритилишини кафолатлаймиз!

Шартларимизни бажариш имкони бўлмаганлар (ёки хоҳламаганлар) ўз «корнер»ларингизни қулай шартларда қўлга киритинг, биринчилар арзонроқ нархда кўпроқ имкониятга эга бўладилар!
Биз мулоқотга очиқмиз! Креатив ғояларингизни кутиб қоламиз!

Аризаларингиз ва иштирокингизни кутиб қоламиз!

Аризаларни жўнатиш учун манзил – event@myday.uz

Қўнғироқ қилинг — Леонора Цой, +998 99 855 50 60, лойиҳа куратори.

Тижорат масалалари, реклама бўйича, Product placement – Камола Махбубова, +998 97 753 64 00