Ҳамкор бўлиш шартлари
Дўстлар,
Биз энг катта, ёрқин ҳамда табиат қўйнида бўлиб ўтадиган илк myday pop-up fest тадбиримизда меҳмонлар учун тоза ҳавода турли ҳил кўнгилочар дастурлар тайёрлаб, ижодкор шахслар билан бир қаторда, фестиваль меҳмонлари танишишлари мумкин бўлган брендларни ҳам иштирок учун таклиф этамиз.
Агар брендингиз фаол, мазали ва замонавий бўлса, у тақдирда сизни фестивалимизда кутиб қоламиз!
Бренднинг иштирок этишдаги имкониятлари:
- Фестиваль бўлиб ўтадиган ҳудудда ёрқин, чиройли бренднинг корнерини ўрнатиш;
- Фестивалда 1000 ортиқ меҳмонларга ўз брендини намойиш этиш;
- Ноодатий тарзда ўз маҳсулотингизни тақдимотини ўтказиш;
- Меҳмонларни жалб этган ҳолда интерфаол ўйинлар ўтказиш;
- Myday жамоасининг барча ресурсларида иштирокчи бўлиш, яъни MydayTV индор-каналидаги видеошарҳларда, youtube каналида, myday.uz ва pop-up.myday.uz сайтларида, ижтимоий тармоқларда, босма нашрларда – Digest Meday ва Myday Special глянц газета ва журналларда чоп этилиш имкони.
Иштирок этиш учун нима қилиш лозим?
Фестивалда иштирок этиш – пуллик. Иштирок этиш нархи, бренд эгаллайдиган ҳудуддаги жой ва уюштирадиган фаолликдан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
myday pop-up fest ҳамкори бўлишни истайсизми – event@myday.uz манзилига хат йўлланнг.
ТЕЛЕФОН РАҚАМИНИ ҚОЛДИРИШ!!!!
Сизнинг аризаларингиз ва иштирокингизни кутиб қоламиз!
myday pop-up fest ҳақида қисқача:
Фестиваль ўтказилиш кунлари: 4-6 май. Фестивалга кириш чипталар бўйича. Ярмарка ўз ишини 5 майдан бошлаб, 6 майга қадар соат 11:00дан 20:00гача давом эттиради. Корнерларни ўрнатиш 3 май куни амалга оширилади.
Ўтказилиш жойи: Cinara’s мажуаси, Угам-Чотқол миллий боғи.
Иштирокчилар сони: 15-20
Таклиф этилиши режалаштирилаётган меҳмонлар сони: 1 000 кишигача