Абулқосим мадрасаси

Абулқосим мадрасаси нафақат Бешёғоч ҳудудидаги меъморлик ёдгорлиги, балки Ўзбекистон архитектураcининг энг гўзал намуналаридан бири.

Олим Абуджаббар Яхёевнинг узоқ тадқиқотлари натижасида мазкур мадраса XIX асрга мансублиги аниқланган.

1914-17 йилларда бу ерда Абдулла Қодирий, шунингдек, илк ўзбек университети асосчиси Мунаввар Қори Абдурашидхон, профессор Абдурауф Фитрат, драматург Ғулом Зафарийлар таълим олганлар.

BEK_3168

1929 йилда Мадраса Самақанд губерниясининг 70та оиласи учун макон сифатида ҳизмат қилган.

1974 йилда ушбу оилалардан охиргиси квартирага эга бўлиб, мадрасани тарк этади. Шу пайтдан бошлаб Тошкент ўйинчоқлар фабрикаси филиали ўз фаолиятини бошлайди.

Фабрика цехи, коммунал ховли сифатида ҳизмат қилган мадраса ўзининг илк кўринишини буткул йўқотади. 1946 йилдаги Чотқол ва 1966 йилда Тошкентдаги зилзила оқибатида эса мадраса катта зарар кўради.

BEK_3182

1981 йил 24 ноябрда мадраса «Ёдгорлик» обидалар ҳимоя қилиш жамиятининг шаҳар бўлимига топширилган. Кейинчалик эса «Олтин Мерос» ҳайрия жамоат фондига қайта таъмирлаш ва ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун берилган. Айтиш жоизки, фонднинг асосий фаолияти халқимизнинг қадимий урф-одатларини, лапарларини, қадимий биноларини, моддий ва номоддий меросини сақлаб қолиш учун қаратилган.

Ҳозирги кунда Абулқосим мадрасаси нафақат тарихий обида, балки халқ санъатининг бой маданий меросини қайта тиклаш маркази ҳам ҳисобланади.

Ўзига ҳос мактаб ўймакорлик, миниатюра, рассомлик, ганч, заргарлик ва бошқа 40дан ортиқ ҳунарни ўргатади.