Myday pop-up store Янги йил ярмаркаси
Candy Cotton бренди myday pop-up store-Янги йил ярмаркаси учун махсус тарзда кўчада айланишга, уйда ва боғчадаги арча байрамлари ва тантанали байрамлар учун болалар либосларини тақдим этади. Candy Cotton бренди тақдим этаётган нарсаларнинг ўзига хос жиҳати бу – ҳар бир нарсага ёмон кўзлардан асрайдиган кўзмунчоқ тикилган.
***
Дизайнер Tais & I қишда асосан тўқилган нарсалар билан ишлайди. Шу сабабли, Сиз myday pop-up store- Янги йил ярмаркасида бренднинг корнерида ёрқин ранглардаги қишқи қалпоқларни ҳарид қилишингиз мумкин.
***
Forever Young креатив дизайнерлар гуруҳи Янги йил ярмаркаси учун ўз бренди томонидан янги йил тимсоллари туширилган ёстиқчалар тайёрлаб қўйди. Кайфиятни кўтарувчи момиққина ёстиқчалар ҳар қандай уйга кўрк бағишлайди. Шунингдек, трикотаж матолардан Family Look оилавий ҳордиқ ва байрам учун спорт кийимларини фақатгина myday pop-up store Янги йил ярмаркасида махсус нархлар эвазига харид қилиш имконига эга бўласиз.
***
Moel Bosh бренди myday pop-up store Янги йил ярмаркасида ажойиб мюллари билан қатнашади. Ҳар бир жуфт қўлда тайёрланиб, бухороча услубда 3д кашталар билан безатилади. Муаллифлик мюллари Европада ишлаб чиқарилиб, Янги йил ярмаркаси учун махсус чекланган миқдорда келтирилган. Ва Сиз фақатгина myday pop-up store Янги йил ярмаркасида муаллифлик пойабзалларини махсус нархларда харид қилиш имконига эгасиз.
***
Мyday pop-up store Янги йил ярмаркаси учун махсус Николай Нам ва Елена Мильбергер (Elena Milberger) ўз бурчакларида @poly_ginjer_maniaдан қўлбола пряниклар тақдим этадилар.
***
Бугунги кунда биз билан бирга:
***
«Янги йил ярмаркаси»: 24-25 декабрда. Ушбу кунларда барча истаганлар ярмаркага бепул киришлари мумкин. Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон бадиий Академиясининг марказий кўргазмалар залининг 1-қавати.