Табиат қўйнида Myday pop-up fest

Дўстлар!
Сизларга энг катта ва ёрқин лойиҳаларимиздан бири бўлмиш myday pop-up fest табиат қўйнида бўлиб ўтадиган тадбиримиз бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилишдан ҳурсандмиз!
4 майдан 6 майга қадар CINARA`S мажмуасининг ўша машҳур Чинорлари соялари остида MYDAY жамоасидан илк фестиваль ўтказилади. Тоза ҳавода Сиз ва фарзандларингизни уч кун давомида бир қанча кўнгилочарликлар кутиб қолади. Live-концертлар ва бэндлар чиқишлари, диджейлар мусиқий сетлар, дизайнерлик, амалий, пазандалик ва арт-маҳорат дарслари, гастрономик шоулар, болалар учун театр намойишлари ва open-air кинонамойишлари барчаси фестиваль доирасида бўлиб ўтади.
Ва албатта myday жамосининг ўзига ҳос услубларидан бирига айланган пойтахтнинг етакчи дизайнерларидан, рассомлардан ва бошқа замонавий арт санъати вакилларидан “попап-корнерлар” ҳам тақдим этилади.
Энг ёрқин ва талабгир номлар Сиз билан pop-up fest фестивалида!
Бунинг барчаси тоғлар ва Чинорлар остида жойлашган қулай мажмуада!
Ҳаммаси юқори даражада бўлиб ўтишига ваъда берамиз!
Биздан узоқлашманг ва янгиликлардан бохабар бўлиб туринг. Тез орада батафсил фестиваль доирасида ўтказиладиган ҳар бир тадбир ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Ўтказилиш жойи: Cinara’s мажуаси, Угам-Чотқол миллий боғи.
Ўтказилиш саналари: 4-6 май. Фестивалга кириш чипталар бўйича. Чипталар нархи ва фестивалга ташриф буюришнинг махсус шартлари билан сизни тез орада таништирамиз.
Ўтказилиш вақти: 4 май куни 18:00-23:00, 5 ва 6 майда соат 11:00дан 23:00гача.