Myday pop-up store & VladZamanov Espace

Винтаж ярмаркаси илк маротаба шаҳар марказида – шаҳри азим «Минг ўрик» ёнидаги тарихий №45 уй ҳовлисида ўтказилди. Myday дастаги остида, ярмарка кураторлари Влад Заманов ва Ольга Николь 60дан ортиқ иштирокчиларни бир ерга тўпладилар. Улар орасида myday pop-up store доимий иштирокчилари ҳам бор эди.


Ярмаркада чинни, сопол, гилам, тақинчоқлар, идишлар ва яна турли коллекциялар намойиш қилинди. Кўргазма ғояси таниқли дизайнер Влад Замановга тегишли.

altaltaltalt
altaltaltaltaltalt


altВлад Заманов, куратор:

«Бизнинг уй ноёб – у Тошкентдаги асосий меъморий обидалардан бири, 2200 йиллик тарихга эга шаҳри азим «Минг ўрик» ёнбағрида жойлашган. Ва бу жой бундай антиквариат ярмаркасини ўтказиш учун айни муддао бўлиб, кўргазмада тақдим этилган ҳар бир буюмнинг қийматини яна бир бор акс эттиради».

altaltalt

Ярмаркани ташкиллаштиришда барча №45 уй аҳолиси иштирок этиб, меҳмонлар учун дастурхон тузадилар. Dj Zaplavski кун давомида ўтмишни хотирлатувчи мусиқалар билан кайфият улашди.

Ярмарка Мовароуннаҳр маҳалласи маъмурияти кўмаги остида ўтказилди.