ФЕСТИВАЛНИНГ МАХСУС МЕҲМОНИ
ФАҚАТ БИР КУН, 5 МАЙДА! ФЕСТИВАЛНИНГ МАХСУС МЕҲМОНИ – BLACK STAR ЛЕЙБЛИНИНГ ЯНГИ ЮЛДУЗИ МИША МАРВИН.
Myday жамоасидан ўтказилаётган илк фестиваль доирасида Cinara’s мажмуасида россиялик R’n’B ижрочиси ўзининг концерти билан иштирок этади ва «4 утра», «С ней», «Признание» ва бошқа хит тароналарини тақдим этади.
Миша Марвин — истеъдодли хонанда шунингдек, бастакор ва аранжировкачи ҳам. Ижро этган тароналарининг муаллифи. Кўпгина хонандалар билан ҳамкорлик қилади. Егор Криднинг «Холостяк» альбоми ҳамда Мот ва ВИА Гранинг «Кислород» қўшиғи муаллифларидан бири.
Миша Марвин — Муз-ТВ 2018 мукофоти «Прорыв Года» номинациясининг номзодларидан бири. myday pop-up fest фестивалидан кейин эса Мишанинг яккахон концерти 18 май куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади.
Хонанданинг «Ненавижу» видеоси 4 миллиондан ортиқ кўрилган. Тимати ва KAN билан ҳамкорликдаги «Что за дела» клипи эса 6 млн. ортиқ марта кўрилган.
Артистнинг «Ненавижу», «Я так и знал» ва «Глубоко» каби сингллари ТВ, радиоларда намойиш этилади, клиплари эса You Tube.да яшин тезлигида катта кўришларни йиғади.
• Миша Украинанинг Черновцы шаҳрида туғилган
• 16 ёшда илк телевизион танловида ғолибликни қўлга киритган
• Миша Марвиннинг 2013 йилда Black Star мусиқа лейбли билан ҳамкорлиги бошланган.
• 2016 йилда Миши Марвинанинг KAN ва Тиматининг «Что за дела» сингли ҳамда видеоси чиққан.
• 2016-2017 йиллар хити «Ненавижу», «Я так и знал» ва «Глубоко»
• 2017 йилда илк альбомига тайёргарлик.